АсосийDunyo

Швецияда Қуръон нусхаси оммавий ёқиб юборилди Бутунжаҳон мусулмон жамиятлари кенгаши бу бўйича муносабат билдирди

'Швецияда Қуръон нусхаси оммавий ёқиб юборилди  Бутунжаҳон мусулмон жамиятлари кенгаши бу бўйича муносабат билдирди'ning rasmi

Кенгаш диний рамзларни ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлайди.

Бутунжаҳон мусулмон жамиятлари кенгаши баёнотда Швецияда ислом ва мусулмон жамиятига қарши кўрилаётган нафрат ва муросасизлик тўлқини мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ва тинчликка катта хавф туғдиришини маълум қилади.

У, шунингдек, тинчлик ва бошқа маданиятларни қабул қилиш маданиятини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар амалга оширилишининг муҳимлигини қайд этади. Баёнотда зўравонликнинг барча кўринишларидан воз кечиш, бошқаларнинг ҳис-туйғуларини ранжитмасдан тинч ва маданиятли тарзда фикр билдиришга чақириш лозимлиги айтилади.

Кенгаш мусулмон жамиятларини провокацион уринишларига аралашмасликка, қонунларга риоя қилишга ҳамда ижтимоий хавфсизлик, тинч-тотув яшаш ва мулоқотни сақлашда "Ислом ҳикматининг намунаси" бўлишга чақирди.

Маълумот учун, бир қатор араб давлатлари Қуръонни оммавий ёқиб юборилганини кескин қоралади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар