Июнь ойининг сўнгги ўн кунлигида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда. Бу ҳақда айни пайтда Озарбайжонда бўлиб турган "darakchi.uz" журналисти хабар бермоқда.
Мазкур ташриф арафасида Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Озарбайжон давлат туризм агентлиги ҳамкорлигида бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар учун Озарбайжоннинг маданияти, тарихий ва маданий объектлари, қолаверса, урф-одати, анъаналари билан яқиндан таништириш мақсадида мазкур давлатга саёҳат ташкиллаштирилди.
Ушбу инфотур доирасида Диаспора билан ишлаш бўйича давлат қўмитаси раҳбари ўринбосари Фаик Гулиев Озарбайжон раҳбарининг ташрифи ҳақида гапирди.
"Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21−22 июнь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан боради", — деди Фаик Гулиев.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган, ташриф доирасида эса ўзаро муносабатларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил, 16 май куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилган. Мазкур қабулда Нурдинжон Исмоилов Шавкат Мирзиёев Президент Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифини кутаётганини маълум қилган эди.
Маълумот учун: 15-19 июнь кунларига мўлжалланган ўзбекистонлик журналистларнинг Боку шаҳридаги инфотур дастурига кўра, шаҳарнинг қадимий ва замонавий масканлари, туризм масканлари, қардош халқнинг урф-одатлари, миллий қадриятлари ва мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаёти билан яқиндан танишиш режелаштирилган. "darakchi.uz" журналисти гўзал Бокунинг ўзига хос тарихи ва бугуни ҳақидаги кўплаб маълумотларни яқин вақтларда батафсил бериб боради.
16.03.2023, 10:31
5 март куни Арманистон томонидан содир этилган провокация Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги Лочин йўлининг сўнгги нуқтасида чегара назорат постини ташкил этиш зарурлигини яна бир бор кўрсатди.Бу ҳақда...21.01.2023, 12:48
Озарбайжонда 1990 йил 20 январдаги фожиали воқеалар қурбонларини ёдга олинди. Шу куни бутун Озарбайжонда бир дақиқалик сукут эълон қилинди. Кемалар, машиналар ва поэздлар мотам садоларини...17.12.2022, 10:45
Бир неча кундан буён Хонкенди-Лочин йўлида Озарбайжон фуқаролик жамияти вакилларининг “Қорабоғда экологик террорга йўл йўқ” шиори остида тинч акцияси ўтказилмоқда.Ҳаммаси Қорабоғда жойлашган Россия тинчликпарвар кучлари,...13.12.2022, 13:03
Бир гуруҳ озарбайжонлик экологлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг Лачин-Шуша йўлида Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудларида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланишга қарши норозилик акцияси...