АсосийЖамият

Тошкентдаги Озарбайжон Маданият Марказида Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди (фото)

Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги...

'Тошкентдаги Озарбайжон Маданият Марказида Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди (фото)'ning rasmi

Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам меҳмонлари фоеда яратилган "Мустақилликнинг 31 йиллиги муборак, азиз Ўзбекистон" номли китоб ва фотосуратлар кўргазмаси билан танишдилар.  

Тадбирда Ўзбек-Озарбайжон Дўстлик Жамияти раҳбарияти, маҳаллий озарбайжонлар, Ўзбекистоннинг маданият арбоблари, зиёлилар, университет ўқитувчилари иштирок этди.

Иштирокчиларни Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Аббасов қутлаб, уларни ушбу байрам билан самимий табриклади. Директор Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида эришган муваффақиятлари ҳақида гапирди. С. Аббасов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида сўнгги йилларда сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.  

Шунингдек, директор Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг 21-22 июнь кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи ҳақида гапириб, Ўзбекистон давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев билан самарали музокаралар олиб борилгани, ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланганини қайд этиб, бу Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги босқичига асос солганини таъкидлади.  

С. Аббасов ўз сўзида: "Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Ўзбекистоннинг янги консепсияси муваффақиятли амалга оширилмоқда. Янги Ўзбекистон эса янги иқтисодий муносабатлар, бу масалаларга янгича қараш демакдир", - дея таъкидлади. Дипломат шунингдек, 44 кунлик Ватан уруши ҳақида маълумот бериб, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон  босқиндан озод қилинган Фузулий шаҳарида катта бир ўрта мактаб қуришни ўз зиммасига олганини ва таълим муассасасини қуриш лойиҳаси Озарбайжон ҳукуматига тақдим этилганини айтиб ўтдии.  

Ўзбекистон-Озарбойжон Дўстлик Жамияти Ижрочи директори, профессор Эркин Нуриддинов, Ўзбекистон Миллий Университети профессори Нигина Шермухаммедова мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни кенгайтириш, илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Байрам тадбири давомида Озарбайжон Маданият марказидаги "Фахрий артист Кайкеп Алиева номидаги Озарбайжон қизлари" рақс ансамбли аъзолари Миллий рақсларимизни, Бокудан келган ёш хонанда Меҳди Ҳасанов, шунингдек, Рана Азизова, Юсиф Алиев, Тимур Рахманов ва Даврон Қодировлар  Озарбайжон ва ўзбек қўшиқларини ижро этдилар.

Бошқа янгиликлар