Қирғизистон Таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев ҳибсга олинди. Бу ҳақда "Спутник Қирғизистон" мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар қилди.
Маълум қилинишича, вазир катта миқдорда пора олишда гумон қилинмоқда.
"Таълим ва фан вазири пора олаётган вақтда қўлга олинди. Хорижлик талабаларни мамлакатимиз олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш чоғида катта миқдорда (110 минг доллар) пора олаётганлик факти текширилмоқда”, — дейилади ИИВ расмий хабарида.
Жиноят иши бўйича тергов натижаларига кўра барча тўлиқ маълумотлар тақдим этилади, деб таъкидлади ИИВ.
Маълумот учун: Бейшеналиев 2020—2021 йилларда Таълим ва фан вазирлиги раҳбари бўлган, бироқ кейинчалик у лавозимидан озод қилиниб, Швейцариядаги элчи, шунингдек, Қирғизистоннинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланган. Шу йилнинг февраль ойида Бейшеналиев яна вазир лавозимига тайинланган эди. У ислоҳотлар ўтказиш, жумладан Қирғизистонни 12 йиллик таълимга ўтказиш ташаббуси билан танилган. Шунингдек, унинг қўл остида мактаб директорлари танлов асосида танлана бошлади.
24.03.2023, 19:56
Баҳчелиэвлерда ўзи билан бирга яшаган 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умида Тўлагановани тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, сўнг музлатгичга қўйган 61 ёшли Риза Белер қўлга олинди....15.03.2023, 12:05
Истанбулнинг Эсенюрт туманидаги турар жой кираверишида ўзбекистонлик аёл рашк туфайли севгилиси томонидан аввал калтакланди, кейин эса пичоқланди. Оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган аёл вафот...14.03.2023, 13:50
Яккасарой туманидаги 91-мактабда директор ва унинг ўринбосарлари машҳур "За деньги да" қўшиғига қалбаки доллар сочган ҳолда олган ҳазиломуз видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан Яккасарой туман ҳокимлиги муносабат билдирди. Маълум...11.03.2023, 11:25
Куни кеча, ижтимоий тармоқларда актриса Луиза Расулова ва унинг онасини калтаклашгани акс этган видео тарқалди.Шундан сўнг ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълумот тақдим...