АсосийDunyo

Қирғизистон Президенти Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитига бормайдиган бўлди

'Қирғизистон Президенти Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитига бормайдиган бўлди'ning rasmi

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров иш жадвали тиғиз бўлгани учун Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲнинг норасмий саммитига бормайди, деб маълум қилди жума куни давлат раҳбарининг матбуот котиби Эрбол Султанбаев журналистларга. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

"Иш жадвали жуда тиғиз бўлгани учун Президент Садир Жапаров Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этмайди", – деди у. 

Султанбаевнинг таъкидлашича, Россия Президенти Владимир Путинни 70 ёшга тўлгани муносабати билан  давлат раҳбари номидан жўнатилган табрикномани бериш учун Санкт-Петербургга давлат котиби Суйунбек Касмамбетов боради. 

МДҲ мамлакатлари етакчилари аввалги норасмий учрашувини ҳам 2021 йил 28 декабрда Санкт-Петербургда ўтказган эди. Ўшанда Путин ҳамкасбларини мамлакатнинг шимолий пойтахтига Янги йил муносабати билан таклиф қилганди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон президенти ушбу саммитда иштирок этиш учун Россияга жўнаб кетган эди.

    Бошқа янгиликлар