Прагадаги учрашувда Арманистон ва Озарбайжон бир-бирининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини тан олди, дея хабар бермоқда "asiaplust".
Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари Франция президенти ва Европа Иттифоқи кенгаши раисининг таклифига биноан Прагага келди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Франция президенти Эммануел Макрон ва Европа Иттифоқи кенгаши раҳбари Шарл Мишел кўп соатлик музокаралардан сўнг якуний баёнотни қабул қилди.
Улар БМТ Низоми ва 1991 йилги Олмаота декларациясига содиқликларини яна бир бор тасдиқладилар, унга кўра ҳар икки томон бир-бирининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини тан олган.
"Арманистон ва Озарбайжон яна бир бор БМТ Низоми ва 1991 йилдаги Олмаота декларациясига содиқлигини намойиш этиб, бир-бирининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини тан олади. Томонлар бу делимитация комиссияси фаолияти ва навбатдаги йиғилиш учун асос эканлигини таъкидладилар. Комиссия октябрь ойи охирида Брюсселда бўлиб ўтиши керак”, дейилади тўрт томонлама учрашув якунида қабул қилинган баёнотда.
Арманистон Европа Иттифоқининг фуқаролик миссиясини Озарбайжон билан чегарага жўнатишга рози бўлди. Озарбайжон ҳам ушбу комиссия билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди. Миссия ўз ишини октябр ойида бошлайди ва 2 ой ичида якунлайди.