1

"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

СИЁСАТ 13.10.2022, 11:20
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Остона, саммит
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. 

Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳимлигига эътибор қаратди. 

"Бу мамлакат халқаро террористик марказга айланмаслиги учун зарур", - деди Мирзиёев. 

Қайд этилишича, Афғонистон муваққат ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик бўйича умумий, келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш зарур. 

Ўзбекистон раҳбари Афғонистон ҳукумати мажбуриятларини босқичма-босқич бажариш алгоритмини тайёрлаш ва келишиш учун юқори даражадаги халқаро музокаралар гуруҳини тузиш ташаббуси билан Осиё давлатларининг БМТ Бош Ассамблеясига қўшма мурожаати имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди. 

“Биз радикал ғояларнинг кенг тарқалишига тобора кўпроқ дуч келяпмиз. Тарғибот ва мафкуравий таъсирнинг янги усулларидан фойдаланиб, бузғунчи кучлар ёшларни экстремистик ташкилотларга фаол жалб қилмоқда. Бу борада ёшларимизни радикализмдан асраш, уларнинг куч-ғайратини конструктив йўлга йўналтириш мақсадида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишимиз зарур", - деди Президент.

Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, ҳамкор давлатларнинг Термиз шаҳрида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жамғармасини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини амалга оширишдаги қўллаб-қувватлови ва иштирокига умид билдирди.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

16.08.2022, 17:59

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 август куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда ПРезидент матбуот хизмати хабар қилди. Мамлакатларимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1