Қозоғистон газ иттифоқини яратиш масаласини муҳокама қилмади, деб хабар қилди мамлакат энергетика вазирлигига таяниб Риа Новости.
"Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон газ ташиш тизимларининг техник имкониятларини муҳокама қилмоқда, бироқ газ иттифоқини яратиш ҳақида гап бўлмади", деган Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков.
"Аслида газ иттифоқи қуриш масаласи муҳокама қилинмади. Барча муҳокамалар икки томонлама ҳамкорлик форматида бўлди, айтайлик, Қозоғистон Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Ўзбекистон билан. Бу уч томонлама форматда муҳокама қилинмаган, биз тизимларимизнинг техник имкониятлари – газни ташиш ва ҳоказоларни муҳокама қилдик”, деди у ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши чоғида журналистларга.
Вазирнинг қўшимча қилишича, газ соҳасида ҳамкорлик масалалари уч томоннинг ҳам мувофиқлашувини талаб қилади. "Бу иш масалалари, шунинг учун қандайдир бирлашма яратиш ҳақида мутлақо гап бўлмади", дея қўшимча қилди у.