Месси жаҳон чемпионатидаги ғалабадан кейинги илк баёнотини берди

СПОРТ 19.12.2022, 09:25
Месси жаҳон чемпионатидаги ғалабадан кейинги илк баёнотини берди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионел Месси жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишга охиригача ишонганини айтди.

Кеча Аргентина ўз тарихида учинчи марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Қатардаги турнир финалида аргентиналиклар французларни мағлуб этишди (3:3; пенальтилар бўйича 4:2). 35 ёшли Месси биринчи марта ғалаба қозонган жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Шунингдек, ЖЧ-2022 лауреатлари:

Килиан Мбаппе – ЖЧнинг энг яхши тўпурари (8та гол)

Энцо Фернандес – энг яхши ёш ўйинчи;

Эмильано Мартинес – энг яхши дарвозабон

“Мен буни жуда хоҳлардим. Худо буни менга беришини билардим. Мен шундай бўлишини ҳис қилдим. Энди қувонч вақти. Биз калтакланишга ўрганиб қолганмиз, шунинг учун биз қийинчиликларни қандай енгиш кераклигини биламиз. Юқорида бўлиш - бу нимадир. Бетакрор, ақл бовар қилмайдиган завқ”, - дея Мессининг сўзларидан иқтибос келтирди терма жамоа матбуот хизмати.

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Девид Бекхем Лионел Месси ва Аргентина терма жамоасини ЖЧ-2022 ғолиби бўлгани билан табриклади.

"Қирол Лео Месси", - деб ёзди Бекхем ижтимоий тармоқда стадиондан олинган суратни жойлаб.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси учинчи марта жаҳон чемпиони бўлди. Аввалроқ, аргентиналиклар 1978 ва 1986 йилларда ушбу турнирда ғолиб чиқишган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1