АсосийJamiyat

Андижонда қизлар ўртасида оммавий муштлашув бўлди (видео)

'Андижонда қизлар ўртасида оммавий муштлашув бўлди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида қизлар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видеохабар тарқалди. 

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, 7 декабрь куни соат 13:00 да Пахтаобод тумани «Муаззимбой» МФЙ ҳудудида жойлашган "Гумбаз" ошхонаси олдида шу туманинг "Қашқар" МФЙда яшовчи 3 нафар опа-сингил — М.Н., М.I. ва М.А. ҳамда уларга олдиндан таниш бўлган, "Наврўз" МФЙда яшовчи фуқаролар — С.С. ва С.Ю. ўртасида жанжал юзага келган. Жанжалнинг келиб чиқишига М.Н. томонидан С.Ю.га ҳақоратли сўзларнинг айтилгани сабаб бўлган. 

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан ушбу фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) тартибида ҳужжатлар расмийлаштириб, чора кўриш учун ЖИБ Пахтаобод тумани судига юборилган.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар