1

"Толибон" расмийси Ўзбекистондан шартнома бўйича электр энергияси етказиб беришни сўрамоқда (видео)

ЖАМИЯТ 23.01.2023, 10:14
"Толибон" расмийси Ўзбекистондан шартнома бўйича электр энергияси етказиб беришни сўрамоқда (видео)

“Толибон” ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Мутаққий Ўзбекистондан шартнома асосида электр энергияси экспорт қилишни сўраб, мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Мутаққий бунга Афғонистоннинг Кобул шаҳри ва вилоятларида электр энергияси тақчиллиги давом этаётганини сабаб сифатида кўрсатган.

Шунингдек, у Кобулдаги Афғонистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси очилишида Ўзбекистон ҳукумати ва Афғонистон электр энергияси компанияси ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ ўз ваъдаларини бажаришига умид билдирган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистондан импорт қилинадиган электр энергияси Афғонистоннинг қатор вилоятларини таъминлаб келаётган эди. Кобул ҳамда Парвон, Каписа, Панжшер, Нангарҳор, Лағмон, Логар, Пактий, Хост, Майдон Вардак, Ғазни ва Бағлон вилояти шулар жумласидан.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 13 январь куни техник носозлик туфайли Ўзбекистондан Афғонистонга экспорт қилинадиган электр энергияси тўхтатган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1