АсосийДУНË

Тожикистонда 4,1 магнитудали зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, 22 март Тошкент вақ...

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, 22 март Тошкент вақти билан 19:05 да (22.03.2023 йил, Гринвич бўйича 14:05 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.  

Зилзила координаталари: 37,13 градус шимолий кенглик; 72,54 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,1. Чуқурлик 248 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 542 км жанубий-шарқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида 5-6 балли зилзила қайд этилган эди. Зилзила эпицентри Афғонистон эди.

    Бошқа янгиликлар