АсосийЖАМИЯТ

Аёллардан иборат IT-клубнинг навбатдаги учрашуви Жиззахда бўлиб ўтди

Жамиятда хотин-қизларимизнинг ўрнини, билимини ошириш, бандлигини таъминлаш, дунёқарашини...

Жамиятда хотин-қизларимизнинг ўрнини, билимини ошириш, бандлигини таъминлаш, дунёқарашини кенгайтириш, қизиқиш ва лаёқатига қараб йўналиш танлашга кўмаклашиш ҳамда уларга мотивация бериш мақсадида 8 апрель куни Жиззах шаҳрида жойлашган Самбҳрам Университетида “ГАП” аёллар IT-клуби доирасида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Учрашувда 150 дан ортиқ хотин-қизлар қатнашиб, турли хил мавзуларда дебатлар, савол-жавоблар, шунингдек, кичик идеатон мусобақаларида иштирок этишди. Идеатон ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова, “IT Парк Узбекистан”нинг таълимни ривожлантириш бўйича директор ўринбосари Махлиё Муксинова, Блогер, жамоатчилик фаоли Ақида Моҳирова(Ақида Ханум), МагмаСторе компанияси директори Малика Зухритдинова ва Самбҳрам Университети раҳбарият ходимлари иштирок этди. 

Спикерлар хотин-қизлар учун IT соҳасидаги берилаётган имкониятлар, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш, аёлларнинг рақамли саводхонлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар мавзусида сўз юритишди ва иштирокчиларнинг саволларига керакли жавоблар беришди.

Маълумот ўрнида ҳозирда Жиззах вилоятидаги IT марказда ахборот технологиялари йўналиши бўйича 90 нафар хотин-қизлар IT соҳасида ўз билим ва кўникмаларини ошириб келишмоқда.

Шунингдек, ГАП лойиҳаси доирасида нафақат офлайн учрашувлар, балки, менторлик дастурлари, вебинар, семинар, идеатон ва бошқа тадбирлар ҳам ўтказилиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар