Марказий сайлов комиссияси баённомаларнинг 99,01 фоизини кўриб чиққандан сўнг Россия президенти сайловида амалдаги президент Владимир Путин 87,33 фоиз овоз тўплади, деб ёзди “РИА Новости”.
МСК маълумотларига кўра, Николай Харитонов (Россия Федерацияси Коммунистик партияси) - 4,31%, Владислав Даванков (Янги одамлар) - 3,79%, Леонид Слутский (ЛДПР) - 3,19%. Сайловчиларнинг умумий иштироки 74,22 фоизни ташкил этди.
Путиннинг дастлабки натижаси замонавий Россия тарихидаги рекорддир. 2018 йилда у президентлик сайловларида 76,69 фоиз, 2012 йилда эса 63,6 фоиз овоз олган.
Федерал масофавий электрон овоз бериш натижаларига кўра, Москва ва Калининградни ҳисобга олмаганда, Владимир Путин 87,4 фоиз, Владислав Даванков – 6,28 фоиз, Леонид Слутский – 3,76 фоиз, Николай Харитонов – 2,56 фоиз овоз тўплаган. ДЕГда рўйхатга олинган сайловчиларнинг 94 фоизи иштирок этди. ДЕГ 29 та ҳудудда амалга оширилди.
Россияда президентлик сайловлари уч кун, 15-17 март кунлари бўлиб ўтди.