Исроилнинг Хайфасида юз берган сўнгги ўн йилликнинг кучли ўрмон ёнғинлари маҳаллий турар-жойларга, жамоат бинолари, инфратузилма, хусусий ва жамоат транспортига кучли зарар етказди.
Тутундан заҳарланган юздан ортиқ одам тиббий хизматга мурожаат қилди.
Олов пайшанба куни Хайфа кўчаларида аланга олди, деб ёзади РИА Новости. Ҳукумат вакиллари ўт ичида қолаётган ҳудудларда яшовчи 60 минг кишини эвакуация қилди – бу қарийб шаҳарнинг бешдан бир қисми. Бу 2006 йилда юз берган Иккинчи Ливан уруши вақтидан бери энг катта эвакуация саналади.
Исроил полициясининг расмий вакили Михаэль Зингерманнинг айтишича, ёнғинни бартараф қилишда асосий ролни авиация бажармоқда. «Полиция бошқарувида ишлаётган ёнғинга қарши авиация ишламоқда, кўплаб вертолёт ва самолётлар сафарбар қилинган», - дейди Зингерман.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ички хавсизлик ва ички ишлар вазирлари билан қилган қўшма матбуот анжуманда Хайфада юзага келган ёнғин терактлигини маълум қилди.
Аввалроқ полициячилар Хайфада ёнғин содир этганликда гумонланувчи икки нафар шахсни қўлга олди. Улар араблар бўлиб, кейинроқ улардан бири қўйиб юборилди.
14.11.2022, 09:28
Туркиянинг Истанбул шаҳри марказидаги Истиқлол кўчасида уюштирилган ҳужумда гумонланувчини қўлга олинди, дея хабар бермоқда “Анадолу”га таяниб "interfax".Маълум қилинишича, ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу якшанба куни...26.08.2022, 08:40
Бухоро вилоятидаги қамишзорларда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Бухоро вилояти Пешку туманидаги...22.12.2021, 10:59
Бу ҳақда Наманган ФВБ Матбуот хизмати хабар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 18 декабрь куни соат 02-34да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига...11.10.2021, 12:16
Тошкентдаги хонадонларнинг бири ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.Қайд этилишича, бугун, 11 октябрь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида...