АсосийЖамият

Тошкентда автобус ҳайдовчилари учун қора рўйхат тузилади

Бу рўйхатга киритилганлар автобус саройи филиалларига қайта ишга олинмаслиги қатъий белгиланади

'Тошкентда автобус ҳайдовчилари учун қора рўйхат тузилади'ning rasmi

Тошкент шаҳрида қўпол қоидабузарлик содир этган автобус ҳайдовчилари қора рўйхатга киритилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи 67- ва 18-сонли автобусларнинг йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат масъул ходимлар иштирокида танқидий муҳокама қилиниб, йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйгани, ўз хизмат вазифасини суистеъмол қилиб қўпол қоидабузарликни амалга оширгани учун ушбу ҳайдовчилар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Қайд этилишича, қўпол қоидабузарлик содир этгани учун меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳайдовчиларнинг электрон базаси, яъни қора рўйхати жорий этилган бўлиб, унга кўра ушбу ҳайдовчилар автобус саройи филиалларига қайта ишга олинмаслиги қатъий белгиланган. Ҳозирда ушбу рўйхатга киритилган ҳайдовчилар сони 197 нафарни ташкил этмоқда. 18-сонли автобус ҳайдовчиси ҳам содир этган қоидабузарлиги учун ушбу рўйхатга киритилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар