АсосийЖамият

Самарқандда автобус уриб юборган пиёда вафот этди

Жабрланувчи кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

'Самарқандда автобус уриб юборган пиёда вафот этди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида Isuzu йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 2024 йил 13 июль куни соат 13:00 ларда Каттақўрғон тумани Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 “Зарафшон Тракт” автомобиль йўлининг 94-километрида, ҳайдовчи SAZ NP 21 (Isuzu) мидибусида “Пайшанба-Каттақўргон шаҳар”йўналишида ҳаракатланиб келиб йўлнинг белгиланмаган қисмидан чап томондан ўнг томонга ҳаракатланиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Оқибатда пиёда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар