АсосийЖамият

Иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологиялар жорий этилади

Бу ҳақида Президент Фармони қабул қилинди.

'Иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологиялар жорий этилади'ning rasmi

“2024–2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-155-сон, 14.10.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Фармонга кўра, 2024–2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича самарадорликни ошириш учун қуйидагилар давлат космик мониторингининг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

  • ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва бундай ер участкаларида бино ва иншоотлар қурилиши ҳолатларини аниқлаш;
  • ўрмон билан қопланган майдонларнинг чегараларини белгилаш ва уларнинг ҳолатини мониторинг қилиш;
  • геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш;
  • мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш ҳолатларини, янги пайдо бўлган ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш;
  • сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб боришини, сув сатҳи режимини мониторинг қилиш;
  • қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланилишини ўрганиш, экинларнинг турлари ҳамда сув истеъмоли ҳажмларини аниқлаш.

2025 йил 1 мартдан ер қаъридан фойдаланиш бўйича масофавий мониторинг ва риск-таҳлил “Геомониторинг” ахборот тизими ҳамда SGM платформаси орқали амалга оширилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Киберхавфсизлик маркази оммалашиб бораётган Telegram вирусларидан огоҳлантирмоқда'ning rasmi

    Жамият 01.11.2024 18:41

    Киберхавфсизлик маркази оммалашиб бораётган Telegram вирусларидан огоҳлантирмоқда

    Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун тавсиялар берилди.

    'Самарқандда иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди'ning rasmi

    Жамият 01.11.2024 18:21

    Самарқандда иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди

    Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

    'Самарқандда 41 ёшли эркак ўзини юк машина остига ташлади'ning rasmi

    Жамият 01.11.2024 18:15

    'Қорақалпоғистонда Lacetti каналга тушиб кетди'ning rasmi

    Жамият 01.11.2024 18:12

    'Собиқ ҳоким ўринбосари уйидан 3 миллион доллар топилди'ning rasmi

    Жамият 01.11.2024 17:32

    Собиқ ҳоким ўринбосари уйидан 3 миллион доллар топилди

    Айни вақтда Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият 01.11.2024 17:24

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.