АсосийДунё

Путин ва Трампнинг мулоқот қилгани рад этилди

Аввалроқ, Трамп Путиндан Украинадаги вазиятни кескинлаштирмасликни сўрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

'Путин ва Трампнинг мулоқот қилгани рад этилди'ning rasmi

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Тhe Washington Post нашрининг Путин ва Трампнинг телефон орқали мулоқот қилгани ҳақидаги хабарига изоҳ берди.

"Бу маълумотлар сифатининг энг яққол мисоли бўлиб, баъзида ҳатто катта нашрларда ҳам эълон қилинади. Бу мутлақо ёлғон маълумот", — дея таъкидлади Путиннинг матбуот котиби. 

Песков, шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Олаф Шолц ўртасидаги телефон суҳбатига тайёргарлик кўрилаётгани йўқлигини айтди. 

    Бошқа янгиликлар