АсосийЖамият

Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди

Солиқ қўмитаси Қурилиш вазирлиги иштирокида Қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи тадбиркорлар билан учрашди

'Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди'ning rasmi

Қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи тадбиркорлар билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва "Янги технологиялар" ИАМ мутахассислари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда Қурилиш материалларининг идентификация кодлари (МХИК) "Қурилиш материаллари миллий классификатори" билан унификация қилинганлиги билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда қайд этлишича, қурилиш материаллари МХИК ўлчов бирлигига ўзгартириш киритиш ёки мавжудларини янгилаш Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Солиқ қўмитаси хабардор қилингач амалга оширилади.

Шунингдек, учрашувда, тадбиркорлар маҳсулотларнинг ўлчов бирликларини белгилаш, МХИК кодини танлаш ёки янги материалларга янги кодлар бириктириш билан боғлиқ юзага келаётган қийинчиликлар ҳақида гапирди.

Солиқ қўмитасининг “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти  мутахассислари тадбиркорлар томонидан кўтарилган ҳар бир масала юзасидан батафсил тушунтириш берди. 

Шунингдек, очиқ мулоқотда иштирок этган ҳар бир тадбиркорнинг муаммосига ечим бериш мақсадида  улар билан доимий алоқа ўрнатилди. 

Бу эса ўз навбатида бундай муаммоларга дуч келаётган бошқа тадбиркорларнинг масаласи ечим топишига хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси мониторинг қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:20

    Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси мониторинг қилинади

    Корхоналарда спирт ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи ягона онлайн ахборот тизимига интеграция қилинмоқда.

    'Тошкентдаги хонадонлардан бирида Янги йил байрамига аталган “пақилдоқлар” фош бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:16

    Тошкентдаги хонадонлардан бирида Янги йил байрамига аталган “пақилдоқлар” фош бўлди

    Салкам 25 минг дона пиротехника воситалари сақланаётганлиги аниқланган.

    'Ўзбекистонда йил бошидан буён 82 нафар фуқаро газ сабаб вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:20

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 82 нафар фуқаро газ сабаб вафот этди

    Яна 80 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

    'Ўзбекистонда "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" пайдо бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:22

    Ўзбекистонда "Шаффоф шаҳарлар" ва "Ҳалол туманлар" пайдо бўлади

    Коррупцияга қарши жорий этилаётган лойиҳа дастлаб Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Жиззах шаҳри ва Бухоро вилоятининг Вобкент туманида амалга оширилади.

    'Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм пулини қиморда ютқазиб қўйди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм пулини қиморда ютқазиб қўйди

    Ҳисобчи сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали катта маблағни ўзининг номига очилган пластик карталарга ўтказиб олган.

    'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02