АсосийДунё

Хитой темир йўлларидаги кучли коррупция ва сирли ўлимлар

China Railway Construction компанияси бош директори ўринбосари кўп қаватли бинодан қулаб ҳалок бўлди.

'Хитой темир йўлларидаги кучли коррупция ва сирли ўлимлар'ning rasmi

China Railway Construction компанияси бош директори ўринбосари Цзяньцзюнь кўп қаватли бинодан қулаб ҳалок бўлди. Ҳозирча бу воқеага Хитой расмийлари томонидан изоҳ берилмаган.

Aммо бу воқеа Хитойнинг йирик темир йўл компанияси раҳбарияти вакилларининг бир қатор ғалати ўлимлари занжирини давом эттирди. Чунки бу компаниядаги биринчи сирли ўлим эмас. 2020 йилда ҳам China Railway Construction компаниясиининг собиқ раиси, 58 ёшли Чэнь Фэньцзянь ҳам бинодан қулаб тушиб ҳалок бўлган эди.

2014 йилда эса Хитойнинг давлатга тегишли қурилиш гиганти China Railway Group компаниясининг президенти Бай Чжунжень, тахминларга кўра, ўз жонига қасд қилган. Ҳонконгнинг South China Morning Post нашри хабарига кўра, 53 ёшли компания раҳбари ўз уйининг деразасидан йиқилиб тушиб ҳалок бўлган.

Айтишларича, марҳум сўнгги йилларда China Railway компаниясининг қарзлари кўпайиб кетаётганидан тушкунликда юрган ва соғлиғи ёмонлашган. Компания ўз президентининг ўлими тафсилотларини ошкор қилмади. Инвесторлар эса Бай Чжунжень ўлимининг асл сабабларидан қаттиқ хавотирга тушган.

2011 йилнинг 23 июлида эса Хитойдаги Вэньчжоу шаҳри яқинида тезюрар поезднинг релсдан чиқиб кетишига сабаб бўлган носоз сигнализация ускунасини ишлаб чиқарган давлат темир йўл компаниясининг 55 ёшли раҳбари Ма Чэнг юрак хуружидан вафот этди.

Хитойнинг China Daily нашри хабар беришича, Ма Чэнгнинг ўлими 40 кишининг ўлими ва 200 га яқин кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган поезд ҳалокати учун масъул шахслар ёки компанияларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари арафасида рўй берган.

Aйтиш жоизки, сўнгги йилларда Хитой темир йўл тармоғи можаролар ботқоғига ботиб кетмоқда. ХХР темир йўллар вазирлиги эса кўплаб муаммоларга рўбару келган. Тезюрар темир йўл қурилишидан қолган катта миқдордаги қарзлар, идора тизимида давлат маблағларини ноқонуний ўзлаштириш ва фирибгарлик ҳолатлари шулар жумласидандир.

Масалан, 2013 йил июл ойида Пекинда Хитой Халқ Республикасининг собиқ темир йўл вазири Лю Чжицзюню ўлим жазосига ҳукм қилинди. Aмалдор порахўрлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилди. Хитой Олий халқ суди расмий сайтида маълум қилинишича, у вазир бўлиб ишлаб юрган чоғида катта миқдорда пора олиб, танишларига фойдали шартномаларни ноқонуний бериб келган

Лю-нинг 25 йил давомида ноқонуний равишда олган поралари миқдори 10 миллион долларга етган. ХХР Олий Халқ судининг қарори билан унга шартли ўлим жазоси тайинланган. Бу жазо икки йил ичида умрбод қамоқ жазосига алмаштирилиши мумкин.

2013 йил апрел ойида эса Хитойдаги Wenzhou Industry Investment Group давлат компаниясининг бош муҳандиси Юй Сии, ер билан боғлиқ фирибгарликларда айбланиб қўлга олинган. Терговчилар Юй-нинг айбини бўйнига қўйиш учун, сўроқ пайтида бошини сувга тиқиб қийнашган, ечинтириб қўйиб, муздек сув пуркашган. Хитойнинг Global Times нашрига кўра, терговчилар Юй қимирламай қолганидан кейингина қийноқни тўхтатган. Кейин Юй шифохонада жўнатилган, бироқ қийноқлардан олган жароҳатлари оғирлашиб, эртаси куни вафот этган.

Маълумот учун: 

China Railway Construction компанияси Хитойда ва хорижда темир йўл иншоотларини қуриш билан шуғулланади. Хусусан, мазкур компания Москва метросининг 3 та бекатини қуришда ҳам қатнашган.

China Railway Group Ltd. эса Хитойда иккинчи йирик темир йўл қурилиш компанияси ҳисобланади. Компания баланд тоғларда Цинхай -Тибет темир йўлини ва Пекин-Шанхай тезюрар темир йўлларини қурган. 

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'COVID-19 га қарши бурун спрейи шаклида вакцина ишлаб чиқарилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:59

    COVID-19 га қарши бурун спрейи шаклида вакцина ишлаб чиқарилди

    Янги ишланма оммавий эмлаш учун пандемияга қарши курашда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

    'Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан музокара ўтказиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 27.11.2024 22:56

    Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан музокара ўтказиши мумкин

    Эҳтимолий музокаралар қуролли можаро юзага чиқиш хавфини камайтиришга ёрдам беради.

    'Дунёдаги энг йирик банклардан бирининг собиқ раҳбари ўлимга ҳукм қилинди'ning rasmi

    Дунё 27.11.2024 22:34

    Дунёдаги энг йирик банклардан бирининг собиқ раҳбари ўлимга ҳукм қилинди

    У порахўрликда айбланган. Жазо шартли бўлиб, икки йилга кечиктирилади.

    'Петербургда ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 27.11.2024 13:46

    Петербургда ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди

    Эркак қурилиш майдонида ишлаётганда томдан тушиб кетган.

    'Исроил “Ҳизбуллоҳ” билан сулҳга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 27.11.2024 08:29

    'Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди'ning rasmi

    Дунё 26.11.2024 18:48

    Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

    Ҳодиса оқибатида 6 киши жароҳатланган.