АсосийСиёсат

Сардорбек Умурзаков янги лавозимга тайинланди

У илгари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

'Сардорбек Умурзаков янги лавозимга тайинланди'ning rasmi

Бугун, 22 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Сардорбек Умурзаков ҳамда Алишербек Пайгамов  янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Унга кўра, Сардорбек Умурзаков Президент Администрацияси Ташқи алоқалар департаментига раҳбар этиб тайинланган.

Шу муносабат билан у илгари эгаллаб турган Президент Администрацияси бош инспектори лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, Алишербек Пайгамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ташқи алоқалар департаменти раҳбари лавозимидан озод этилган. Бироқ унинг қайси лавозимга тайинлангани очиқланмади.

    Бошқа янгиликлар