АсосийЖамият

Реал Санжик атрофидаги можаро: уй шартномаси фирибгарликми?

Таниқли блогер Реал Санжикга қарши уй ҳужжатларини алдов йўли билан расмийлаштирганлик даъвоси илгари сурилди.

'Реал Санжик атрофидаги можаро: уй шартномаси фирибгарликми?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда блогер ва миллионер Реал Санжик атрофида юзага келган можаро кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мурожаатчи қизнинг айтишича, унга уйланиши керак бўлган йигит ота-онасининг уйини “гаров” деб, аслида эса сотув шартномаси асосида Санжик номига ўтказиб берган.

Блогер бу даъволарни рад этиб, уйни қонуний равишда сотиб олганини ва оилани уйдан чиқаришга уриниш бўлмаганини таъкидлади.

У, шунингдек, оилага икки хонали янги уй таклиф қилганини ҳам маълум қилди.

Ҳолат юзасидан фирибгарлик иши судда кўриб чиқилмоқда.

    Бошқа янгиликлар