АсосийДунё

Путин 2050 йилгача ҳокимиятда қолишни режалаштирмоқда

Хўш, Путин ҳақиқатан ҳам 100 ёшгача ҳокимиятда қола оладими?

'Путин 2050 йилгача ҳокимиятда қолишни режалаштирмоқда'ning rasmi

Россия президенти Владимир Путин 97 ёшгача мамлакатни бошқаришни ва кейин ҳокимиятни ўғли Иванга топширишни хоҳламоқда, деб хабар берди Британиянинг Daily Star нашри суриштирувчи журналист Илья Давлятчин маълумотларига таяниб.

73 ёшли Путин Иосиф Сталиндан кейин Кремлни энг узоқ бошқарган раҳбар ҳисобланади.

Унинг амалдаги конституцияга кўра, 2036 йилгача президентлик лавозимида қолиш имкони бор. Манбаларга кўра, Путин атрофидагилар унинг соғлиғини сақлаш ва умрини узайтириш йўлларини фаол ўрганмоқда.

Шу мақсадда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги қаришга қарши тадқиқотлар бўйича маълумотларни жамлаётгани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар