АсосийЖамият

Элликқалъада хазина топилгани ростми?

Маданий мерос агентлиги ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарга аниқлик киритди. Унга кўра...

'Элликқалъада хазина топилгани ростми?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани ҳудудидаги “Ақчакўл” туристик-рекреацион зонасида хазина топилгани ҳақидаги маълумотлар тарқалди. Ушбу хабарларга Маданий мерос агентлиги изоҳ берди.

​Маълум қилинишича, агентликнинг Қорақалпоғистон бошқармаси мутахассислари жойга чиққан ва соҳилда олиб борилган ўрганишлар натижасида маданий аҳамиятга эга археологик топилма ёки хазина топилмагани аниқланган.

​Ижтимоий тармоқларда кўрсатилган тангалар эса бугунги кунда муомалада бўлган 2018 ва 2022 йилда чиқарилган 200, 500 ва 1000 сўмлик тангалар экани маълум бўлган.

​Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармаси ва Элликқалъа тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида далолатнома расмийлаштирилди. Ўрганишлар давомида тарқатилган видеомурожаатдаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланган.

    Бошқа янгиликлар