АсосийДунё

Жанубий Корея президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди

Ҳозирда у тергов қилинмоқда.

'Жанубий Корея президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди'ning rasmi

Жанубий Кореянинг коррупцияга қарши кураш органи Президент Юн Сок Ёлни фитнага алоқадорликда айблаб, ҳибсга олишга рухсат берди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди. 

Прокуратура аввалроқ давлат раҳбарига ушбу иш бўйича гумондор мақомини берганди. Жанубий Кореянинг коррупцияга қарши тергов департаменти Юн Сок Ёлни фитна суриштируви доирасида ҳибсга олишга рухсат берди. 

"Гумонланувчининг ловозимидан қатъи назар, қонуний чоралар кўрилиши керак", дейилади хабарда.

Қолаверса, миллий полиция ҳам Президентни ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга уринишини ватанга хиёнатда айблаб, сўроқ қилиш имкониятини истисно қилмаган.

“Ҳозирда Юн Сок Ёлга четга чиқишни тақиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда”, деган ҳукумат вакиллари.
"Давлат раҳбари ҳарбий ҳолат эълон қилиш билан боғлиқ иш бўйича тергов остида. Шунингдек, полиция Юн Сок Ёлни сўроққа чақириш эҳтимолини ҳам истисно қилмаяпти. Президентга қарши иш билан 150 та терговчи шуғулланяпти", дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар