АсосийЖамият

Рақобат қўмитаси автотураргоҳларда ноқонуний тарзда тўлов талаб қилинса, хабар беришга чақирди

Тўлов ундириш фақат операторда тегишли рухсатнома мавжуд бўлган тақдирдагина қонуний ҳисобланади.

'Рақобат қўмитаси автотураргоҳларда ноқонуний тарзда тўлов талаб қилинса, хабар беришга чақирди'ning rasmi

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси электрозаряд станцияси ёки автотураргоҳ жойида транспорт воситасини тўхтатганлик учун ноқонуний тарзда тўлов талаб қилинса, мурожаат қилишга чақирди.

Қўмитанинг билдиришича, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситаларининг доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ, транспорт воситаларини сақлаш (тўхташ) учун тўлов ундириш махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширилади ҳамда белгиланган тарифларга мувофиқ бўлиши шарт.

Электрозаряд станциялари ҳудудида тўхташ учун тўлов ундириш фақат операторда тегишли рухсатнома мавжуд бўлган тақдирдагина, қонуний ҳисобланади. Агар ушбу хизмат кўрсатувчи субъект махсус рухсатномага эга бўлмаса, тўловларнинг ундирилиши қонунга зид деб ҳисобланади.

Бундай ҳолларда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 қисқа рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Тўхташ (автотураргоҳ) жойларига қўйиладиган асосий талаблар:

  • лицензиялаш: операторлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ва махсус рухсатномага эга бўлиши шарт;
  • ташкилий талаблар: автотураргоҳ жойлари белгиланган техник ва санитария меъёрларига мувофиқ ташкил этилиши зарур;
  • тарифларнинг очиқлиги: тўхташ учун тарифлар очиқ-ойдин, шаффоф бўлиши ва маҳаллий халқ депутатлари кенгаши томонидан тасдиқланган чегаралардан ошмаслиги лозим;
  • машиналар сақланиши учун жавобгарлик: оператор автотураргоҳда қолдирилган транспорт воситаларининг бутлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун масъулдир. Улар машинанинг ўғирланиши, бузилиши ёки шикастланиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олади;
  • давлат назорати: солиқ органи томонидан автотураргоҳлар фаолиятининг қонунга мувофиқлиги мунтазам назорат қилиб борилади;
  • солиқ мажбуриятлари: автотураргоҳ хизматини кўрсатувчи субъектлар ўз фаолияти учун белгиланган солиқ ва мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаши шарт;
  • фаолиятни алоҳида ҳисобга олиш: агар юридик шахс автотураргоҳ хизмати билан биргаликда бошқа фаолият билан ҳам шуғулланса, ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида ҳисоб юритилиши лозим.
  • ердан фойдаланиш: автотураргоҳ фаолияти ердан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида юритилиши шарт. Ердан ҳуқуқий асоссиз фойдаланиш қонунга хилофдир ва жавобгарликка сабаб бўлади.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун Президент Ислом цивилизацияси марказини очади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:48

    Бугун Президент Ислом цивилизацияси марказини очади

    Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг расмий очилишида иштирок этади.

    'Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл ваҳшийларча ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:41

    Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл ваҳшийларча ўлдирилди

    36 ёшли Ҳуррият Турсунбоева эри томонидан ўлдириб, жасади бўлакларга бўлиб ташлаган.

    'АҚШ Трамп ва Си Цзиньпин учрашувини кечиктиришни сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:03

    АҚШ Трамп ва Си Цзиньпин учрашувини кечиктиришни сўради

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Хитой Раиси Си Цзиньпин билан учрашувини Эрондаги ҳарбий операцияни назорат қилиш сабабли бир ойга қолдиришни сўради.

    'Чемпионлар лигаси финали чипталари нархи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Чемпионлар лигаси финали чипталари нархи эълон қилинди

    2026 йилги UEFA клублар ўртасидаги финал учун чипталар Будапешт ва Осло шаҳрида сотувга чиқарилди.

    'Январьда Кореядан Ўзбекистонга неча нафар турист келди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:04

    Январьда Кореядан Ўзбекистонга неча нафар турист келди?

    Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

    'Қашқадарёда қидирувдаги эркак аёллар кийимида қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:36

    Қашқадарёда қидирувдаги эркак аёллар кийимида қўлга олинди

    Қашқадарёда 26 ёшли қидирувдаги эркак қўлга тушмаслик учун аёллар кийимини кийиб юргани аниқланди.