2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 304,3 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Шунингдек, мазкур йилнинг 3 ойи давомида мамлакатда 1,2 миллион тонна кўмир, 160,8 минг тонна нефть, 11,3 миллиард кубометр табиий газ, 296,6 минг тонна газ конденцати, 915 дона юк автомобиллари ҳамда 70 минг 20 дона автомобиль двигателлари сингари айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Ўтган йилнинг мос даврида эса кўмир анча кам ишлаб чиқарилган (968,9 минг тонна). Нефть ишлаб чиқарилиши 179,1 минг тонна, газ конденцати 326,3 минг тоннага тенг бўлган.
Маълумот учун, 2024 йилнинг бутун 12 ойи давомида 1,3 миллион тонна бензин, 8,2 миллион тонна кўмир тайёрланган бўлса, ишлаб чиқарилган газ конденцати 1,2 миллион тонна ва нефть 713,4 минг тонна эди.