АсосийЖамият

Ўзбекистон Президенти Москвага борди

Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлат раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари кутиб олдилар.

'Ўзбекистон Президенти Москвага борди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон етакчиси учун ажратилган қароргоҳда давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров кутиб олдилар.

Ташриф дастурига мувофиқ, Президентимиз Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

    Бошқа янгиликлар