АсосийДунё

Мальдив давлати Ғазодаги урушга қарши норозилик сифатида Исроил фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлади

Исроил фуқароларини Мальдивга киритишни тақиқлаш ҳақидаги дастлабки қарор 2024 йил июнь ойида қабул қилинган эди.

'Мальдив давлати Ғазодаги урушга қарши норозилик сифатида Исроил фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлади'ning rasmi

Мальдив ҳукумати Ғазодаги урушга қарши норозилик сифатида Исроил фуқароларига мамлакатга киришни тақиқловчи қонун қабул қилди. Бу ташаббус илк бор ўтган йили кўтарилган эди, аммо энди Президент томонидан расман маъқулланди.

Президент Муҳаммад Муиззунинг девони ўз баёнотида Мальдив давлати Исроилнинг Ҳамасга қарши Ғазода олиб бораётган урушига жавоб тариқасида исроилликларнинг мамлакатга киришини тақиқлашга қарор қилганини маълум қилди.

Бу қарор, баёнотда таъкидланишича, фаластинлик халқ билан қатъий ҳамдардликни ифода этади.

Исроил фуқароларини Мальдивга киритишни тақиқлаш ҳақидаги дастлабки қарор 2024 йил июнь ойида қабул қилинган эди.

Сешанба куни мамлакат парламенти — Халқ Мажлиси — Мальдив Иммиграция Қонунига ўзгартиш киритиб, Исроил паспортига эга шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқлади. Президент Муиззу ушбу ўзгаришни зудлик билан маъқуллади.

Президент идораси баёнотида шундай дейилган: “Бу тасдиқлаш ҳукуматнинг Исроил томонидан фаластинликларга қарши амалга оширилаётган зўравонлик ва геноцид актларига қарши қатъий позициясини акс эттиради.”

Президент идораси ҳозирча мазкур тақиқ қачондан кучга киришини маълум қилмади.

Қайд этиш жоиз, Мальдив ва Исроил ўртасида тўлиқ дипломатик алоқалар мавжуд эмас, аммо шу пайтгача исроилликлар сайёҳ сифатида ушбу орол мамлакатга ташриф буюришлари мумкин эди. Мальдив ўзининг тиниқ сувлари ва қимматбаҳо курортлари билан машҳур.

1990-йилларда Исроил сайёҳларига қўйилган тақиқ бекор қилинган, ҳатто 2010 йилда икки давлат ўртасида муносабатларни тиклаш ҳаракатлари ҳам бўлган.

2023 йилда Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Мальдивга сафар қилмаслик бўйича огоҳлантирув эълон қилган эди.

Расмий маълумотларга кўра, 2025 йил февраль ойида Мальдивга ташриф буюрган 214 минг хорижий сайёҳ орасида фақат 59 нафари исроиллик бўлган.

ТТаъкидлаш керак, мусулмонлар кўпчиликни ташкил этувчи яна бир Жанубий Осиё мамлакати — Бангладеш ҳам ўтган ҳафта ўз фуқароларига Исроилга сафар қилишни тақиқлади. Шу билан бирга, мамлакат паспортларида қайтадан “Исроил - мустасно” (яъни, Исроилдан бошқа давлатларга чиқишга рухсат этилади) деган ёзув тикланди.

Шунингдек, Ироқ, Ливан, Покистон ва Сурия каби давлатлар ҳам Исроил фуқароларини мамлакатга киритишни тақиқлайди ёки ўз фуқароларига Исроилга сафар қилишни ман этади.

                                            Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Суриядаги ҳарбийлари сонини қисқартиради'ning rasmi

    Дунё 18.04.2025 14:18

    АҚШ Суриядаги ҳарбийлари сонини қисқартиради

    АҚШ Суриядаги саккизта оператив базасидан учтасини ёпади ва мамлакатдаги ҳарбийлари сонини 2000 дан 1400 нафаргача қисқартиради.

    'Россия Харковга ракеталар билан ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 18.04.2025 11:38

    Россия Харковга ракеталар билан ҳужум қилди

    Ҳужум ортидан 1 киши ҳалок бўлган, 54 киши эса яраланган.

    'Трамп Украина ер ости бойликлари бўйича Зеленский билан келишув имзоламоқчи'ning rasmi

    Дунё 18.04.2025 10:59

    Трамп Украина ер ости бойликлари бўйича Зеленский билан келишув имзоламоқчи

    Трамп буни 2025 йилнинг 17 апрель куни Оқ уйда Италия бош вазири Жоржа Мелони билан учрашувида айтган.

    'АҚШда самолёт қуён сабабли ёниб кетди'ning rasmi

    Дунё 18.04.2025 08:51

    АҚШда самолёт қуён сабабли ёниб кетди

    United Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 самолёти Денвердан Канадага йўл олган чоғида моторда ёнғин чиққани сабаб мажбурий қўнишни амалга оширди.

    'Россия "Толибон"ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарди'ning rasmi

    Дунё 18.04.2025 07:23

    Россия "Толибон"ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарди

    Россия Олий суди "Толибон" ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш масаласини кўриб чиқди.

    'Россиялик депутат 4 йилдан бери Украинада туриб ўз вазифасини бажариб келмоқда'ning rasmi

    Дунё 17.04.2025 17:41

    Россиялик депутат 4 йилдан бери Украинада туриб ўз вазифасини бажариб келмоқда

    Депутат кейинчалик Украина ва Россия ўртасида ўзаро асирлар ва фуқароларни алмашиш чоғида ўз ватанига қайтишни режалаштирмоқда.