АсосийСпорт

“Ювентус” бош мураббийи Игор Тудор истеъфога чиқарилди

Жамоани вақтинчалик Массимо Брамбилла бошқаради.

'“Ювентус” бош мураббийи Игор Тудор истеъфога чиқарилди'ning rasmi

Бугун, 27 октябрь куни Италиянинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Игор Тудор истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, А Сериянинг 8-тури доирасидаги беллашувдан сўнг туринликларнинг хорватиялик устози Тудор муддатдан аввал ўз лавозимидан озод этилди. Жамоани вақтинчалик Массимо Брамбилла бошқаради.

Жамоа ҳозирда Италия чемпионатида 8 турдан сўнг 12 очко тўплаб, турнир жадвалининг 8-поғонасини эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Игор 2025 йилнинг март ойида “Ювентус” бош мураббийи этиб тайинланганди. Унинг қўл остида жамоа 24 учрашувда 10 та ғалаба, 8 дуранг ва 6 мағлубият кўринишидаги натижани қайд этган.

    Бошқа янгиликлар