АсосийЖамият

Жиззахда танишини Таиландга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбормоқчи бўлган 18 ёшли қиз ушланди

У жабрланувчига хорижда юқори даромад топиш, хусусан, фоҳишалик орқали кунига 350–400 доллар ишлаш мумкинлигини айтиб ишонтирган.

'Жиззахда танишини Таиландга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбормоқчи бўлган 18 ёшли қиз ушланди'ning rasmi

Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида одам савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилди.

Айтилишича, ёш қизни хорижга ноқонуний олиб чиқишга уриниш ҳолати аниқланган. Гумонланувчи танишини Таиландга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбормоқчи бўлган.

Маълум бўлишича, Ғаллаорол туманида яшовчи 19 ёшли қиз Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи тенгқурини Бангкок шаҳрига боришга кўндирган. У жабрланувчига хорижда юқори даромад топиш, хусусан, фоҳишалик орқали кунига 350–400 доллар ишлаш мумкинлигини айтиб ишонтирган. Шунингдек, сафар билан боғлиқ барча харажатларни ўзи қоплашини билдирган. 12 январь куни Тошкент–Бангкок йўналиши бўйича авиачипталар расмийлаштирилган ва қизлар Тошкент халқаро аэропортига йўл олган. Бироқ улар манзилга етиб бора олмаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Дўстлик туманидаги "Манас-14" назорат постида гумонланувчилар қўлга олинган.

Текширув давомида қизларнинг мобил телефонлари, хорижга чиқиш паспортлари ва авиачипталари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси яна огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:01

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси яна огоҳлантириш билан чиқди

    Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилмоқда.

    'Бахтиёр Саидов 3 та давлатнинг ташқи ишлар вазирларига телефон қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:14

    Бахтиёр Саидов 3 та давлатнинг ташқи ишлар вазирларига телефон қилди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайт, Ўммон ва Иордания ташқи ишлар вазирлари билан Яқин шарқда юзага келган вазият юзасидан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:42

    Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади

    Хусусан, 2026 йил 2 март куни режалаштирилган Тошкент-Жидда рейси ҳам маълум муддатга қолдирилди.

    'Ўзбекистонда 22 та наркожиноий гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:17

    Ўзбекистонда 22 та наркожиноий гуруҳ фош этилди

    2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, наркотикларни ўтказиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи 22 та уюшган гуруҳ фаолияти тўхтатилди.

    'Газ нархи оширилмади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:57

    Газ нархи оширилмади

    Қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарди.

    'Ўқитувчилардан пул йиғиш топшириғини берган “зам” ҳоким ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:12

    Ўқитувчилардан пул йиғиш топшириғини берган “зам” ҳоким ишдан олинди

    Аввалроқ, Сурзондарёда ўқитувчилардан мажбуран пул йиғилаётгани ҳақида хабар берган эдик.