Лола Каримова-Тиллаева отаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан уни ёдга олди.
“Ҳамиша, 30 январь куни биз Сизни таваллуд айёмингиз билан қутлашга ошиқар эдик. Бугун эса ўзгача.....Сиз энди бизнинг орамизда йўқсиз, азиз отажоним...Шундай бўлса-да, биз дилдан доимо сизнинг борлигингизни ҳис этиб турамиз....То қалбларимиздаги муҳаббат абадий яшар экан, сиз ҳам юракларимизда мангу қолажаксиз”,— деб ёзди Лола Каримова Instagram`даги саҳифасида.






