1

Жаҳонгир Отажонов Юлдуз Усмоновага атаб куйлаган қўшиғи орқали нималар демоқчи?

ШОУ-БИЗНЕС 18.02.2017, 14:21
Теглар: Юлдуз Усмонова, ​Жаҳонгир Отажонов
Жаҳонгир Отажонов Юлдуз Усмоновага атаб куйлаган қўшиғи орқали нималар демоқчи?

Хонанда Жаҳонгир Отажонов 11-12-13 март кунлари Ёшлар ижод саройида “Лола” деб номланган концерти олдидан матбуот анжумани ўтказгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Тадбир давомида хонанда ўзининг янги концерти ҳақида маълумот берар экан, дастурдан Юлдуз Усмоновага аталган тарона ҳам жой олганини қайд этди.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 2005 йилдаги концерт дастурида “Хоразмлик қизларга” номли қўшиқ куйлаган эди, Жаҳонгир Отажоновнинг “Юлдуз Усмоновага...” куйлаган таронаси эса ушбу қўшиққа жавоб бўлади.

Жаҳонгир Отажонов ўзининг ушбу таронаси шундай дейди:

“Мазкур таронам Юлдуз Усмонованинг бундан бир неча йил аввал куйланган таронасига жавобан куйланган. Ўшанда Юлдуз Усмонова томонидан куйланган мазкур қўшиқ менга текканди.
Ушбу қўшиғимни яратганимга анча бўлган бироқ айрим сабабларга кўра қўшиқ тақдим этилмаганди. Янги концертимда хоразмлик опа сингилларим учун жавоб беришга қарор қилиб, “Хуш келибсиз Хоразмга” деб қўшиқ куйладим.

Ким қаерда юрса юртим бағри кенгдир
Қай миллату, қай шевада бари тенгдир,
Дея кўрманг, бир бировга ким у менгдир
Ҳасад қилманг Хоразмнинг қизларига
Юлдуз тугул ой чиқолмас тизларига...

Юлдуз Усмоновани санъаткор сифатида ҳурмат қиламан, устоз деб биламан. Балки Юлдуз Усмонова мени ёмон кўриб қолар ушбу қўшиғимдан сўнг, аммо барбир куйлайман.
Менинг мақсадим хоразмлик опа-сингилларимнинг жавобини қайтариш, хоразмлик йигит сифатида бу мени бурчим деб биламан”,

дея фикрини мухтасар қилди Жаҳонгир Отажонов.

Қуйида Юлдуз Усмонованинг хоразмлик қизларга атаб куйлаган мазкур таронаси ва у билан нима демоқчи бўлганлиги акс этган видеони ҳавол қиламиз.

Шарҳлар

"Қўшиқ айтиш муаммо эмас..." Юлдуз Усмонова нега айнан ретро қўшиқлардан иборат концерт бермоқчилигини очиқлади (видео)

16.05.2022, 13:24

Март ойида 15 кун концерт дастурини тақдим этган Юлдуз Усмонова 2 ой ўтиб яна мухлисларини муҳташам саройга чорлаяпти. Бир йилда икки марта ва ораси икки...
Юлдуз Усмонованинг суди даъвогар аризасига кўра кўрмасдан қолдирилди

29.07.2021, 17:47

Аввалроқ, Юлдуз Усмоновани Қорақалпоғистон халқи судга бергани, хонанда бетоблиги сабаб судга бормагани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг Юлдуз Усмонованинг суди бўйича Тошкент шаҳар судлари...
"У санъаткормас, масхарабоз". Хонанда Хусан Жаҳонгир Отажоновнинг санъатга қайтганига муносабат билдирди (видео)

12.07.2021, 15:49

Аввалроқ, хонанда Жаҳонгир Отажонов санъатга яна қайтгани ва онаси учун концерт бермоқчилиги ҳақида хабар берган эдик. Хонанданинг бу баёноти ортида ижтимоий тармоқларда турли баҳс-мунозаралар бошланди. Хусусан,...
Жаҳонгир Отажонов яна қайтди. У онаси учун концерт бермоқчи

11.07.2021, 17:29

Хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг инстаграм саҳифасида сиёсатдан кетиб онаси учун концерт беришини маълум қилди.  "Сиёсий масалада жонли эфир ташкил қилмаганимга 15 кун бўлди. Ҳар бир...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1