АсосийShou-biznes

Жаҳонгир Отажонов яна қайтди. У онаси учун концерт бермоқчи

'Жаҳонгир Отажонов яна қайтди. У онаси учун концерт бермоқчи'ning rasmi

Хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг инстаграм саҳифасида сиёсатдан кетиб онаси учун концерт беришини маълум қилди.  

"Сиёсий масалада жонли эфир ташкил қилмаганимга 15 кун бўлди. Ҳар бир эфиримда онамнинг умри 5 йилга камайиб кетяпти. Ота-онамнинг ҳар куни йиғлаб ўтириши мен учун қимматга тушмоқда. Ҳаттоки, Президент бўлиб қолсам, буларга бирор кор-ҳол бўлса, менга татимайди. Шунинг учун, мен бутун жамоатчиликдан узр сўрайман. Ҳозирча, сиёсатдан чекиниб тураман. Қисмат бўлса, балки сиёсий фаолиятимни давом эттирсам ҳам ҳар куни онамнинг “ўлишини” кўриб ўтириш мени чарчатди”, дейди у.

Отажонов сўзида давом этар экан, бутун жамият ва сиёсатчилардан яна бир бор узр сўради:

“Бутун жамоатдан, бутун ватандошлардан, борки сиёсатчилардан ва борки партия аъзоларидан узр сўрайман. Ҳозирча бу ишни давом эттира олмайман. Чунки, онамни кўндириш учун 6 ой курашдим. Лекин сиёсий фаолият осон эмас экан, буларнинг ҳар куни сиқилиши мени чарчатди. Бу йилги президентлик сайловларида ҳам омад тилайман. Нимаики бўлса, халқимизнинг фойдаси учун бўлсин”.

Мурожаат якунида Жаҳонгир Отажонов онасига юзланиб, унинг шарафига “Онам учун” деб номланган концерт беришини айтди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар