1

"Қўшиқ айтиш муаммо эмас..." Юлдуз Усмонова нега айнан ретро қўшиқлардан иборат концерт бермоқчилигини очиқлади (видео)

МАДАНИЯТ 16.05.2022, 13:24
Теглар: Видео, Юлдуз Усмонова
"Қўшиқ айтиш муаммо эмас..." Юлдуз Усмонова нега айнан ретро қўшиқлардан иборат концерт бермоқчилигини очиқлади (видео)

Март ойида 15 кун концерт дастурини тақдим этган Юлдуз Усмонова 2 ой ўтиб яна мухлисларини муҳташам саройга чорлаяпти. Бир йилда икки марта ва ораси икки ойлик фарқ билан концерт тақдим этиш... Бунга сабаб нима ва нима ҳожат туғилди? Хонанданинг маълум қилишича, бу гал фақат ретро тароналар ижро этилади. Усмонова айни кунларда 40 йиллик қўшиқларидан иборат мусиқий гулдастасини мухлисларга ҳавола этиш учун эртаю кеч тайёргарлик билан банд. "darakchi.uz" Примадоннанинг "репитиция" майдонига ташриф буюрди ва айрим саволларга жавоб олди. 

— Нега айнан ретро тароналарингиздан ташкил топган концерт бериш фикрига келдингиз?

— Ҳар концертда эски қўшиқларни сўрашади. Чунки ҳаммамиз ёшликни соғинамиз. Ретро тароналар қалбларимизни ўша даврга қайтаради. Ҳар бир инсоннинг ўзини яшаган замондоши, замони ва ўз қўшиқлари бўлади, ахир. 40 йилдан буён саҳнада бўлсам, ўша пайтда туғилган чақалоқлар бугун 40 ёшга тўлган. Бу кичкина давр эмас. Ҳамма ўзининг даврини қўмсайди, ҳамма ўтган умрини эслайди, бу қўшиқларда хотира, бутун бошли тақдирлар бор. 

Мисол учун, "Сени осмонимга олиб кетаман", "Икки дарахт" каби қўшиқлар қанча жуфтликларни яраштирган.

Менга бир воқеани айтиб беришган эди. Бир аёл эри билан ажрашгандан кейин оғир касал бўлиб қолибди. Танишлари эрига хотинингнинг аҳволи оғир, бориб хабар олиб кел, деб айтишади. "Сени осмонимга олиб кетаман" қўшиғини эшитгандан кейин шифохонага хотинини кўргани борибди. Шундан кейин аёл ҳам соғайиб кетган, оила ҳам тикланган. Бу ҳам бир мўъжиза.

Шахсан ўзим ота-оналар ҳақида қўшиқларимни соғиниб куйлайман. Ота-онаси бор одам буни ҳис қилолмас, лекин шахсан мен у тароналарни ҳалигача кўзда ёш билан ижро қиламан. 

Бўлиши кутилаётган ретро концертингизни мухлислар қандай қабул қилишади, деб ўйлайсиз?
—Янги концертдан кўра, бу концертга талаб кўпроқ бўляпти. Фақат катталар келса керак десам, йўқ, ёшлар ҳам қизиқиш билдиряпти.

Ғурурланиб айтаманки, эстрадамизнинг қурувчиси мен бўлганман. Олдин жаз йўналишида бўларди, лекин эстрадамиз фундаментини мен қурганман. Шунинг учун ҳам қўшиқларимиз ҳамон севиб тингланади. 

Концертга тайёргарлик жараёни ҳақида гапириб ўтсангиз...

—Мусиқа, саундлар устида янгидан ишланяпти, айтилиш йўли ўша бўлса ҳам саундлар, ритмлар жуда муҳим. Голландиялик оркестр билан ишлаш осон эмас, бир он Голландияга қайтгандек ҳам бўлдим. Олий даражада чалишяпти. 
2000 та қўшиқдан 30 тагинасини саралаб олганмиз, попури қилиб айтганларимиз ҳам бор. Бундан кейин яна талаблар бўладиган бўлса, ана шундай концерт бераверамиз.

Юлдуз Усмонова қачон дам олади? 

Дам оламан. Лекин бу қўшиқ айтмайман дегани эмас. 2 та янги қўшиқ ёзиб тураман, вилоятларда концертлар бўлади, тўйларга чақиришади. 
“Халқлар дўстлиги”да берилган концерт бошқа, қўшиқ айтиш муаммо эмас, тайёргарлиги, жараённи ўзи муаммо. Мен ухлаб дам олмайман. Набираларим билан ўйнасам, уларга ўзим овқат пишириб берсам, уйимни ўзим тозаласам... Мана шулар мен учун дам. 

Абдукарим ЗАРИПОВ,

Покиза ИДРИСХОН таёрлади

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1