1

Юлдуз Усмонованинг суди даъвогар аризасига кўра кўрмасдан қолдирилди

ШОУ-БИЗНЕС 29.07.2021, 17:47
Теглар: Юлдуз Усмонова
Юлдуз Усмонованинг суди даъвогар аризасига кўра кўрмасдан қолдирилди

Аввалроқ, Юлдуз Усмоновани Қорақалпоғистон халқи судга бергани, хонанда бетоблиги сабаб судга бормагани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг Юлдуз Усмонованинг суди бўйича Тошкент шаҳар судлари расмий баёнот билан чиққан эди. 

Унга кўра, 2021 йил 15 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг иш юритувига даъвогар Тажимуратов Даулетмурат Мирзамуратовичнинг жавобгар Усмонова Юлдуз Ибрагимовнага нисбатан шаън-қадр қимматга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги келиб тушган аризага кўра, тайинланган галдаги суд мажлиси ВКА режимида кўрилиши 2021 йил 23 июль соат 15:00 га қолдирилганди.

Тошкент шаҳар судларининг маълум қилишича, 2021 йил 23 июль куни Олий суднинг ВКА режими орқали республика миқиёсида судьялар фаолиятининг 2021 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича йиғилиши ўтказилган.

Шунга кўра, даъвогар Тажимуратов Даулетмуратнинг жавобгар Усмонова Юлдузга нисбатан шаън-қадр қимматга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича 2021 йил 23 июль соат 15:00 га тайинланган ВКА режимида кўрилиши режалаштирилган иш бошқа кунга қолдирилган.

Суд мажлисининг муҳокамаси бугун – 29 июль соат 15:00 га ВКА режимида ФИБ Нукус туманлараро суди иштирокида кўрилиши тайинланган бўлиб, тарафларга телефонограмма орқали хабар берилган.

2021 йил 29 июль кунига тайинланган суд мажлиси даъвогар Тажимуратов Даулетмуратнинг ишни кўрмасдан қолдириш ҳақидаги аризаси судга келиб тушганлиги сабабли унинг жавобгар Усмонова Юлдузга нисбатан шаън-қадр қимматга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122-моддаси 9-бандига асосан кўрмасдан қолдирилди ва бу ҳақда суднинг шу кундаги ажрими эълон қилинди.

Шарҳлар

Меҳмон 31.07.2021, 17:38
Браво клоуны про закон еще говорят
Ринат 29.07.2021, 18:59
Как всегда, закон придуман для обычных людей
Меҳмон 29.07.2021, 16:38
Ясно всё
"Қўшиқ айтиш муаммо эмас..." Юлдуз Усмонова нега айнан ретро қўшиқлардан иборат концерт бермоқчилигини очиқлади (видео)

16.05.2022, 13:24

Март ойида 15 кун концерт дастурини тақдим этган Юлдуз Усмонова 2 ой ўтиб яна мухлисларини муҳташам саройга чорлаяпти. Бир йилда икки марта ва ораси икки...
​Шабнам Сурайё ва Юлдуз Усмонова Қурбон ҳайити куни Тожикистонда концерт беради

07.08.2019, 11:43

Тожикистон ва Ўзбекистон машҳурлари Шабнам Сурайё ва Юлдуз Усмонова Тожикистонда концерт беради. Бу ҳақда Шабнам Сурайё ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган. Ҳамкорликдаги концерт Хўжанд...
Юлдуз Усмонова нега Кореяга жўнаб кетди?

02.08.2019, 15:11

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Жанубий Кореяга йўл олди. Хонанданинг айтишича, у турмуш ўртоғи ва ўзининг соғлиғини текширтириш учун Кореядаги клиникага кетди. Аниқ сабаблари ҳақида...
Қозоғистон ИИВ Юлдуз Усмонова тўйда қўриқчилар қуршовида куйлаши ҳолати бўйича изоҳ берди (видео)

23.11.2018, 15:25

Қозоғистонда Юлдуз Усмонова қўшиқ куйлаган вақтда тўй ташкилотчилари қўриқлаш агентлиги ходимларини жалб қилган. Шунинг учун саҳна олдида қуролланган кишилар кўп бўлган.“Туркистон вилояти Сариағаш туманидаги ресторанлардан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1