АсосийШоу-бизнес

"У санъаткормас, масхарабоз". Хонанда Хусан Жаҳонгир Отажоновнинг санъатга қайтганига муносабат билдирди (видео)

Аввалроқ, хонанда Жаҳонгир Отажонов санъатга яна қайтгани ва онаси учун концерт бермоқчили...

'"У санъаткормас, масхарабоз". Хонанда Хусан Жаҳонгир Отажоновнинг санъатга қайтганига муносабат билдирди (видео)'ning rasmi

Аввалроқ, хонанда Жаҳонгир Отажонов санъатга яна қайтгани ва онаси учун концерт бермоқчилиги ҳақида хабар берган эдик. 

Хонанданинг бу баёноти ортида ижтимоий тармоқларда турли баҳс-мунозаралар бошланди. Хусусан, хонанда Хусан санъатга қайтган Жаҳонгир Отажонов хақида яна бир бор видео мурожат йўллади.



"Илтимос Жаҳонгир Отажоновга ўхшаб фикр қилманглар. Сал ақлни ишлатинглар. У динимизда санъат харом, шариатимизга тўғри келмайди деб гапирди. Яна санъатга қайтаяпти. Менга шу нарса ботяптики, муқаддас динимизнинг устидан кулаётгандек бўляпти. Шу менга оғир ботди.  

Снаъат майли лекин динни устидан кулмасин. Санъаткормас у, масхарабоз",–деган хонанда ўз мурожаатида.

Бошқа янгиликлар