1

​18 май куни Тошкентда содир бўлган ЙТҲларда 2 киши ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 20.05.2017, 11:36
Теглар: Авто, ЙТҲ, Тошкент
​18 май куни Тошкентда содир бўлган ЙТҲларда 2 киши ҳалок бўлди

2017 йилнинг 18 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 5 нафар шахс тан жароҳати олган, 2 нафар шахслар Мирзо Улуғбек ва Учтепа туманларида вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти хабар бермоқда.

Қоидабузарликларни аниқлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича:

2017 йилнинг 18 май куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3635 та қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 1141 тасини қўпол турдаги қоидабузарликлар, 30 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқбузарликларини ташкил этади.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 18 май куни жами 1059 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 618 тасини светафорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланган, 441 таси белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш қоидабузарликларини ташкил этади.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1