12.11.2013 12:18
Германиялик фуқаро терисининг остига мини-компьютер киритди
Электрон қурилма Тимнинг ўзи томонидан яратилган бўлиб, "Circadia 1.0” деб номланади. У “Android” операцион тизимида ишлайди ва ўз ташувчиси ҳақидаги биометрик маълумотларни, яъни тана ҳарорати, пульс, қон босими, толиқиш даражаси ва бошқалар ҳақидаги ахборотни тўплашга қодир. Маълумотлар олинганидан кейин “Circadia 1.0” уларни стационар компьютерга узатади, у эса одамнинг умумий ҳолатини аниқлайди.
Кэнноннинг сўзларига кўра, тез орада исталган киши “Circada 1.0”ни 500 доллар нархда сотиб олиши мумкин бўлади.