АсосийСиёсат

Маҳкум аёллар учун “Янги ҳаёт” дастури йўлга қўйилади

Президент хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашни кучайтириш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидаги аёлларни ижтимоий ҳаётга қайтариш бўйича янги ташаббусларни маълум қилди.

'Маҳкум аёллар учун “Янги ҳаёт” дастури йўлга қўйилади'ning rasmi

Президент таъкидлашича, аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши муросасиз муҳит яратиш давлат учун стратегик вазифа ҳисобланади. Шу мақсадда тегишли фармон имзоланиб, бундай ҳолатларга қарши қатъий тизим асосида кураш олиб борилиши белгиланди.

Шунингдек, турли сабабларга кўра жиноят содир этиб, жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган аёлларни жамиятга қайтариш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилишича, маҳкум аёлларнинг аксарияти ўрта маълумотли бўлиб, касб-ҳунарига эга эмас.

Шу боис улар билан манзилли ишлашни назарда тутувчи “Янги ҳаёт” дастури йўлга қўйилади. Дастур доирасида маҳкум аёллар 3–6 ой давомида касбга ўқитилиб, сертификат олади.

Бундан ташқари, жазони ижро этиш муассасаларининг ўзида имтиҳон топшириб, олий таълим муассасаларига кириш ва масофавий таълим олиш имконияти яратилади. Контракт асосида ўқишга қабул қилинганларга эса жазони ўтаб, ишга жойлашгач қайтариш шарти билан фоизсиз ссуда ажратилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар