АсосийСиёсат

Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида 171 километрлик муқобил автомобиль йўли барпо этилади

Ушбу йўлда 33 километрлик тоннеллар ҳамда бир қатор йирик муҳандислик иншоотларининг қурилиши режалаштирилган.

'Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида 171 километрлик муқобил автомобиль йўли барпо этилади'ning rasmi

Давлатимиз раҳбарига мазкур йирик лойиҳалар учун ишлаб чиқилаётган молиялаштириш манбалари ва хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган музокаралар ҳақида ахборот берилди.

Автомагистралларни лойиҳалашда замонавий транспорт муҳандислиги ечимларидан фойдаланиш, интеллектуал бошқарув ва мониторинг тизимларини жорий этиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Тақдимотда Тошкент – Чорвоқ ва Урганч – Хива йўлларини қуриш лойиҳаларининг бориши ҳақида ҳам маълумот берилди

Шунингдек, Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш лойиҳасининг асосий параметрлари кўриб чиқилди. Биринчи босқичда 208,4 минг квадрат метрлик йўловчи терминали, узунлиги 4 километрдан бўлган иккита учиш-қўниш йўлагини барпо этиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, йилига 20 миллион нафар йўловчига хизмат кўрсатиш, соатига 30 та қўниш ва учишни таъминлайдиган инфратузилмани яратиш ҳамда 169 та ҳаво кемаси учун автотураргоҳ ташкил этиш кўзда тутилган.

Айни пайтда бўлажак аэропорт ҳудудида олиб борилаётган лойиҳа-қидирув ишлари ва келгуси босқичлар тўғрисида ахборот берилди.

Президентимиз томонидан мутасаддиларга лойиҳаларни техник ва иқтисодий жиҳатдан пухта тайёрлаш, қурилиш ишларини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш ҳамда транспорт инфратузилмасининг узоқ муддат барқарор ишлашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёевга нефть-газ соҳасидаги ишлар юзасидан ҳисобот берилди'ning rasmi

    Сиёсат 25.03.2026 17:16

    Мирзиёевга нефть-газ соҳасидаги ишлар юзасидан ҳисобот берилди

    Президент Шавкат Мирзиёевга нефть-газ тармоғида қазиб чиқаришни барқарорлаштириш ва янги захираларни ўзлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этилди.

    'Тожикистон президенти Ўзбекистонга келади'ning rasmi

    Сиёсат 25.03.2026 10:16

    Тожикистон президенти Ўзбекистонга келади

    Хўш, Эмомали Раҳмон нега мамлакатга келмоқда?

    'Янги Тошкентда мусиқали фаввора мажмуаси қурилади'ning rasmi

    Сиёсат 24.03.2026 15:11

    Янги Тошкентда мусиқали фаввора мажмуаси қурилади

    Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳрида барпо этиладиган мусиқали фаввора мажмуаси лойиҳаси билан танишди.

    'Мирзиёев Путин билан Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилди'ning rasmi

    Сиёсат 24.03.2026 12:39

    Мирзиёев Путин билан Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

    Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари ҳақида гаплашди.

    'Ўзбекистон ва Покистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар'ning rasmi

    Сиёсат 20.03.2026 13:55

    Ўзбекистон ва Покистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

    Ўзбекистон ва Покистон етакчилари Рамазон ҳайити ва Наврўз муносабати билан бир-бирини табриклаб, ҳамкорлик ва минтақавий вазиятни муҳокама қилди.