АсосийСиёсат

Тошкент – Самарқанд йўналишида янги замонавий автомагистраль қуриш лойиҳаси кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган йирик лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан тақдимот билан танишди.

'Тошкент – Самарқанд йўналишида янги замонавий автомагистраль қуриш лойиҳаси кўриб чиқилди'ning rasmi

Тошкент – Самарқанд йўналишида янги замонавий автомагистраль қуриш лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.

Унда қайд этилишича, ушбу йўлнинг умумий узунлиги 282 километрни ташкил этади. Шундан 140 километрлик участкаларда тупроқни мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида 12 та транспорт ечими, 91 та кўприк ва 16 та йўл ўтказгич қурилиши кўзда тутилган.

Беш йил давомида қурилиши режалаштирилаётган мазкур йўл Ia тоифали, яъни автомобиль йўлларининг энг юқори техник ва хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган магистраль бўлади.

Унда ҳар бири 3,75 метр кенгликдаги цемент-бетон қопламали олтита ҳаракат тасмаси барпо этилади. Йўлнинг лойиҳавий тезлиги соатига 150 километр этиб белгиланади.

    Бошқа янгиликлар