АсосийСпорт

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ОФК Осиё кубоги 2-турида Хитойга йирик ҳисобда ютқазди.

'Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди'ning rasmi

Учрашувда ҳисоб 30-дақиқада хитойлик футболчилар томонидан очилди. Иккинчи бўлимда эса 51- ва 77-дақиқаларда киритилган голлар Хитой жамоасига 3:0 ҳисобида ғалаба келтирди.

Шу тариқа, Котрина Калбайте шогирдлари турнирдаги иккинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учради.

Маълумот учун, Котрина Калбайте шогирдлари 1-турда Шимолий Корея терма жамоасига ҳам 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар