1

“Sony” бир кун ичида 1 млн.дан ортиқ “PlayStation-4”ни сотди

HI-TECH 20.11.2013, 18:09
“Sony” бир кун ичида 1 млн.дан ортиқ “PlayStation-4”ни сотди
“Sony” компанияси 2013 йил 15 ноябридан АҚШ ва Канадада сотувга чиқарилган янги “PlayStation 4” консолларидан 1 миллион донаси дастлабки 24 соат ичида сотилгани ҳақида эълон қилди. 


Ўйин приставкалари ишлаб чиқарувчилари учун ушбу рақамлар улар тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
"Биз истеъмолчиларнинг ғоят тезкор реакциясидан лол қолдик, - дейди "Sony Computer Entertainment” гуруҳининг президенти ва бош директори Эндрю Хаус. – Сотувларнинг юқори даражаси Шимолий Америкада сақланиб қолмоқда. 29 ноябрь куни Европа ва Лотин Америкасида ҳам худди шундай муваффақиятни кутяпмиз”.  
Шу ўринда, Осиё мамлакатларининг кўпчилигида “PS4” шу йил ноябрь-декабрь ойларида сотила бошлашини қайд этиш жоиз. Японияда эса сотувлар фақат 2014 йил февралида бошланади.
“Sony” компанияси жорий молия йили охиригача жами 5 миллионга яқин ўйин консолларини сотиш ниятида. Компания бухгалтерияси бўйича молия йили 2014 йил 31 мартда якунланади.
“IHS iSuppli” таҳлил компаниясининг прогнозларига кўра, "Sony” яқин беш йил ичида 49 миллионгача ўйин консолларини сотиши мумкин, "Microsoft” эса қарийб 38 миллион дона "Xbox One” консолини сотиши кутилмоқда

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1