Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ишлаб чиқиладиган мазкур лойиҳа мамлакатдаги барча илмий-тадқиқот инфратузилмалари ҳақидаги маълумотларни ягона марказлашган ахборот ресурси сифатида жамлаб, уларни самарали бошқариш имконини беради. Бу ҳақда нновацион ривожланиш агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, илм-фан ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларда илмий инфратузилмалардан фойдаланиш самарадорлиги прогнозланиши ва оптималлаштирилишига оид таҳлилларнинг сунъий интеллект технологиялари орқали амалга оширилиши натижасида вақт ва ресурсларнинг тежалишига эришилади. Платформа соҳада очиқлик, шаффофлик ҳамда ҳамкорлик алоқаларининг янада кучайишига ҳам хизмат қилади.
Мутахассислар ушбу платформа илмий изланишлар сифатини ошириш, такрорий харажатларни камайтириш, республикамизнинг турли ҳудудларида ташкил этилган илмий лабораторияларнинг имкониятларидан тўлиқ ва мақсадли фойдаланишга хизмат қилишини таъкидламоқдалар.
Сунъий интеллект технологиялари асосида республикада илм-фаннинг рақамли келажагини шакллантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бирига айланиши кутилаётган платформа жорий йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Платформа соҳада очиқлик, шаффофлик ҳамда ҳамкорлик алоқаларининг янада кучайишига ҳам хизмат қилади.






