АсосийБу қизиқ

Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

25 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-4° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади баъзи жойларда, 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар