АсосийСиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Швейцарияга ташриф билан келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Швейцариянинг Цюрих шаҳрига етиб келди.

'Президент Шавкат Мирзиёев Швейцарияга ташриф билан келди'ning rasmi

Давлат раҳбарини Цюрих халқаро аэропортида Бирлашган савдо-саноат палатаси раҳбари Дорит Пробст кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, 22 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Давос шаҳрида АҚШ Президенти Дональд Трамп ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши Низомини имзолаш маросимида иштирок этади.

Шунингдек, ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар