1

“Ўзбекистон темир йўллари” “Қамчиқ” довони орқали ўтадиган йўл қурилишига $280 млн. кредит олди

ЖАМИЯТ 25.02.2014, 11:48
Теглар: “Қамчиқ” довони
“Ўзбекистон темир йўллари” “Қамчиқ” довони орқали ўтадиган йўл қурилишига $280 млн. кредит олди

Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темирйўл компаниясига 280 млн. АҚШ доллари ҳажмида кредит ажратди.


Кредит “Қамчиқ” довони орқали ўтадиган “Ангрен-Поп” темир йўли қурилишига сарфланади, дея [url=http://uzdaily.uz/articles-id-19317.htm]хабар беради Uzdaily нашри.



Компания вакилининг маълумотларига кўра, кредит маблағлари лойиҳа доирасида амалга ошириладиган тоғ-қурилиш ишларини амалга ошириш учун зарур техника ва ускуна ҳарид қилишга йўналтирилади.



Узунлиги 129 км бўлган “Ангрен-Поп” янги электрлаштирилган темир йўл линиясининг қурилиш ишлари 2013 йилнинг июлида бошланган.



Йўл “Қамчиқ” довони орқали ўтиб, Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг бошқа қисмлари билан боғлайди.



Дастлабки қиймати 1,769 млрд. АҚШ доллар бўлган лойиҳани молиялаштириш халқаро молия институтлари кредити ($1 млрд.) ҳамда Ўзбекистоннинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Қурилиши муддати – беш йил.



2013 йилнинг сентябрида China Railway Tunnel Group Хитой компанияси ва “Ўзбекистон темир йўллари” “Қамчиқ” довони орқали ўтадиган туннел қурилиши бўйича шартнома имзолади.



2014 йилда темирйўл компанияси лойиҳа доирасида $293,72 млн. маблағ ўзлаштиришни режалаштирган.

Шарҳлар

"Қамчиқ" довонида ҳамон қор ёғмоқда. Ҳайдовчилар огоҳлантирилди

13.01.2022, 22:17

"Қамчиқ" довонидан ўтган A-373 автомобиль йўлининг 221-257 километрлари оралиғида майдалабқор ёғишда давом этмоқда. Йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлмаслиги учун қум-туз сепиш ишлари амалга ош...
Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди (фото)

04.12.2021, 10:59

3-декабр куни соат 20:28 да “Қамчиқ” довонидан ўтган “Тошкент-Ўш” халқаро автомобил йўлининг 197-километрида содир бўлган.  “Тошкент-Водий” йўналишда ҳаракатланиб кетаётган кўмир ортилган “МАН” русумли юк автомашинаси...
“Қамчиқ” довонида юк машинаси йўл четидаги ҳандаққа тушиб кетди(видео)

14.04.2021, 17:09

Қамчиқ довонида 14 апрель, чоршанба куни ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси хандаққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.Хабарга кўра,...
Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши кутилмоқда - "Ўзгидромет"

05.02.2021, 18:23

"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, 2021 йил 7-9 февралкунлари А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида қор ёғиши кутилмоқда. Хабарда айтилишича, туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17-22...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1