Sevimli

Пхеньян бўйлаб видео сайёҳат интернетда уч кун ичида катта машҳурликка эришди (ВИДЕО)

ДУНЁ 23.05.2014, 14:32
Пхеньян бўйлаб видео сайёҳат интернетда уч кун ичида катта машҳурликка эришди (ВИДЕО)

Сингапурлик фотограф Шимолий Корея пойтахти ҳақида энг узун видео сайёҳатни суратга олди. 3 кун ичида ушбу видео ярим миллиондан ортиқ марта кўрилди. 

Арам Панга автомобилга Go Pro Hero 3 камерасини ўрнатиш ва унинг ёрдамида шаҳарни диққатга сазовор жойларини тасвирга тушириш рухсати берилди. Бироқ унга сайёҳатни ёлғиз ҳолда қилиш тақиқланди. Арам учун ҳайдовчи, таржимон, партиядан кузатувчи ва фотограф тақдим этилди. Улар КХДР етакчисининг суратлари қай тарзда олинишини назорат қилишди.

Пан Huffington Post нашрига берган интервьюсида ушбу мамлакатнинг ёпиқлиги ва у ердаги ҳаёт у учун жуда қизиқ бўлганлигини маълум қилган. 

“Пхеньян ўлик шаҳар каби кўринади, унинг катта ва равон йўлларида одам ва автомобиллар деярли йўқлиги жуда ҳам ҳайратланарлидир”, - дея ёзади нашр. 

“Шаҳар мен ўйлагандан ҳам яхши эканлиги мени ажаблантирди. Пхеньян аҳолиси менга дўстона муносабатда бўлди”,-дейди Арам. 

Шунингдек, Арам Пан кам учрайдиган кадрларни ҳам суратга олди. У Пхеньяннинг марказий савдо марказларида бўлган, аммо ушбу кадрлар фильмга киритилмаган. 
“Аввалига менга кичик дўконларни кўрсатишди, у ерда деярли ҳаридор йўқ бўлгани сабабли мен кузатувчилардан мени ҳақиқий савдо марказларга олиб боришни сўрадим. Сўнг мени Пхеньян аҳолисининг кўп қисми бўладиган савдо марказларига олиб боришди. У ерда  маиший техника, компьютерлар, кийимлар, касметика ва автомобиллар билан савдо қилинар экан.  Мен хатто одамларнинг кир ювиш машинасини ҳарид қилиб, уни уйга қўлда олиб кетаётганликларини ҳам гувоҳига айландим”, - дейди Пан.  

Суратчининг сўзларига кўра, Шимолий Кореяда сотиладиган барча маҳсулотлар Хитойда ишлаб чиқарилган. 

Арам Пан ўзининг “КХДР 360” лойиҳасини 2014 йилнинг кузида давом эттиришини маълум қилди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+38.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10911.01
USD -11.02
11237.25
EUR -51.76
178.94
RUB -1.37
1